Жамият | 07:55 / 26.12.2016
5334
1 дақиқада ўқилади

Канадада энг митти қорбобо ясалди

Канадада олимлар дунёдаги энг митти қорбобони ясашди. Ғарбий Онтарио университети олимлари яратган қорбобонинг баландлиги бор-йўғи 3 микронни (1 микрон = 0,001 мм) ташкил қилади, деб хабар бермоқда The Observer нашри. Таққослаш учун, одам сочи қалинлиги 75 микронни ташкил қилади, яъни митти қорбобонинг баландлиги одам сочи қалинлигидан 25 марта кичикроқ.

Қорбобо кремнезёмнинг (кристалл) микроскопик ўлчамдаги думалоқ заррачаларидан ясалди. Қорбобо "танаси"нинг ҳар бир қисми 0,9 микронни ташкил қилади. Шу тариқа канадаликлар аввалги 10 микронлик қорбобо рекордини янгилашди. 

Қорбобонинг оғзи ва кўзлари бир жойга тўпланган ион тутам ёрдамида ўйиб чиқилган.
 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид