
K-сериядаги тўрт янги смартфон, шунингдек Stylus3модели ўртача нархдаги қурилмалар машҳурлиги ошиб бораётган шароитларда тақдим этилди
LG Electronics (LG) компанияси Лас-Вегасда бўлиб ўтган CES®2017 (Consumer Electronics Show-2017) кўргазмасида ўртача нарх сегментидаги K-серияли тўрт янги модель ва Stylus3 смартфонини намойиш қилди. Янги қурилмалар 120 даражали тасвир бурчагига эга кенг бурчакли олд камера ва орқа панелдаги бармоқ излари сканери каби флагман моделларнинг таниқли ва энг яхши технологияларини тақдим этиш мақсадида ишлаб чиқилган.
LG’нинг бир қатор К-серияли қурилмалари турли истеъмолчиларга турли функциялар кераклиги тўғрисидаги ғояни қўллаб-қувватлайди. LG мутахассислари бир моделни ишлаб чиқариб, унга истеъмолчиларнинг кўникишини пойлашнинг ўрнига фойдаланувчиларнинг турли хил эҳтиёжларини инобатга олувчи бутун бир серияни ишлаб чиқаришди.

K10 смартфони 5,3 дюймли, In-cellTouch технологиясини қўлловчи HD-дисплей билан таъминланган, бу нафақат иншоот ичида, балки унинг ташқарисида ҳам ажойиб тасвир сифатини етказиб беради. 5 мегапикселли олд камера асосий, бундан аввал G-серия смартфонларида қўлланган 13 мегапикселли камерани аъло даражада тўлдириб туради. Одатда ўртача нархдаги қурилмаларда кузатилмайдиган функциялар орасида бармоқ излари сканери, 7,9 мм'ли юпқа ва мустаҳкам корпус учун асос бўлиб хизмат қилган “U” ҳарфи шаклидаги металл рамка ва ботиқ 2,5 D-шишани алоҳида қайд этиш мумкин.
K8 смартфони 5 дюймли HD-дисплей ва In-cellTouch технологияси билан таъминланган. Сурат ва видеоларнинг юқори сифатини 5 мегапикселли олд ва 13 мегапикселли асосий камералар таъминлайди. Модель фойдаланувчиларга яхши таниш бўлган автоселфи ва қўл ишораси билан тасвирга олиш функцияларига эга. Автоселфи режими кадрдаги юзни суратга олишда олд камера функциясини автомат равишда фаоллаштиради, қўл ишораси билан тасвирга олиш функцияси эса тегишли қўл ишорасидан кейин тугмага босмасдан селфи қилиш имконини беради.
K4 моделида In-cellTouch технологияли 5 дюймли дисплей, шунингдек 5 мегапикселли олд ва асосий камера ўрнатилган. K4 смартфони юпқа корпуси ва 2 500 мАч'ли олинувчи аккумулятори ҳамда қурилма хотирасини узайтиришга имкон берувчи micro SD картага мўлжалланган слот билан диққатга сазовордир.
Қурилмалар орасидаги энг ихчам K3 смартфони On-cellTouch технологияли 4,5 дюймли дисплей, 5 мегапикселли асосий ва қўл ишораси орқали тасвирга олиш функциясига эга 2 мегапикселли олд камера билан таъминланган. micro SD хотира картаси учун слот ва 210 мАч аккумуляторга эга K3 фойдаланувчига ўрта нархдаги бошқа смартфонларда бўлмаган кўплаб функцияларни таклиф этади.















