Ускуна жиҳознинг ўзи ҳамда iOS ва Android операцион тизимидаги қурилмалар учун мўлжалланган мобил иловадан иборат. Кўриш қобилиятини текширувдан ўтказиш учун "бемор", мобил илова ўрнатилган смартфон ва EyeQue керак бўлади. Қурилма худди офтальмолог каби текширув ўтказади.



Тест синовининг барча натижалари "булут"да сақланади, уларни мобил иловада кўриш мумкин - уларни смартфон ёки компьютердан кўриш ва таққослаш имкони мавжуд. Қурилманинг профессионаллигига шубҳа уйғонса, олинган маълумотлар билан кўз шифокорига кўринишингиз мумкин бўлади.
Янги қурилма баҳоси - 39 доллар атрофида.

EyeQue миноскопи келаси йилнинг январида CES кўргазмаси доирасида тақдим этилади.














