Ўзбекистон | 13:30 / 27.12.2016
27819
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг бош арчаси чироқлари ёқилди

Фото: ЎзА

Ўзбекистондаги маданият ва истироҳат боғлари, майдон ва хиёбонларида Янги йил байрами тадбирлари бошланди. Мустақиллик майдони, кўчалар, кўплаб боғлар ўйинчоқли зумрад арчалар билан безатилди, деб хабар беради ЎзА.

Шайхонтоҳур туманидаги "Локомотив-Анҳор" боғи ёнидаги майдонда катта байрам томошалари ташкил этилди. Майдон марказидаги баландлиги 26 метр, айланаси 7 метрдан ортиқ гўзал арчага минглаб шар ва ўйинчоқлар, камалакранг чироқлар зеб бериб турибди. Ён-атрофдаги прожекторлар унинг кечки пайтдаги маҳобатини тасвирлайди. 

Майдондаги қўшимча арчалар, савдо шохобчалари, ўйин майдончалари байрам шукуҳининг янада ортишига хизмат қилмоқда. Бу ерга ўрнатилган улкан экранларда ижтимоий видеолавҳалар, мультфильмлар намойиш этилмоқда. 

Янги йил байрамига бағишланган театрлаштирилган-мусиқий тадбирлар Хадра майдони, Юнусобод тумани Сайилгоҳ майдони, Чилонзор тумани "Алгоритм" даҳасидаги “Roison Electronics” корхонаси олди майдони, Яшнобод тумани “Авиасозлар” шаҳарчаси майдони, Мирзо Улуғбек тумани “Локомотив” боғи, Сергели тумани "Бахт диёри" гузари олдидаги майдон ҳамда Бектемир тумани “Қуёшча нури” маданият ва истироҳат боғларида ўтказилмоқда. 

Фото: Газета.uz
Фото: Газета.uz
Фото: Газета.uz
Фото: ЎзА

Мавзуга оид