3 август куни Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Сангардак маҳалласидаги Узун ўрмон хўжалигига қарашли ер майдонида дарахтларни қўпориш ва уларга шикаст етказиш ҳолатлари қайд этилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қарийб 100 йиллик 11 туп Зарафшон арчаси қўпорилгани аниқланган.


Экология миллий қўмитаси Экополицияси, Бош прокуратура, вилоят ҳокимлиги ҳамда экология ҳудудий бош бошқармаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ вазият юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқда.


Айни дамда дарахтларга етказилган экологик зарар миқдорини аниқлаш, қурилиш ишларининг амалдаги экологик қонунчилик талабларига мувофиқлигига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда айбдор шахсларни белгилашга доир ўрганишлар олиб борилмоқда.











