14:35 / 28.12.2016
9908

Ford Mustang’лар Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди

Ford Mustang’нинг иккита дрифтли купеси Гиннесс рекордини ўрнатди. Улар автомобиль ғилдиракларида энг катта расмни “чизишган”. 

“Пушти ранг тасма” (ошқозон ости бези саратони билан курашувчи дастурларни қўллаб-қувватловчи ташкилот ва шахсларнинг халқаро тимсоли)ни эслатувчи расмнинг умумий майдони 883,98 метрни ташкил қилди. 

Гиннесснинг рекордлар китобига киритилганлик ҳақидаги сертификат AlJazirah Vehicles Agencies ва AlJazirah Ford Racing компанияларига берилди. Улар Ford машиналарининг БААдаги дилери саналади. 

Автомобиллар бундай тимсолни “чизиш”га 45 дақиқа вақт сарфлашди. 

Top