Ford Motor автокомпанияси Кентукки штатидаги заводни модернизация қилиш учун 2 млрд доллар ажратади, бу ерда арзон электромобиллар ишлаб чиқарилади.

Компания матбуот релизида айтилишича, заводда биринчи бўлиб тўрт эшикли электропикап ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариш 2027 йилда бошланиши режалаштирилган. Бу пикап оммабоп F-150 Lightning моделининг арзонроқ муқобили бўлади.

Аввалроқ автокомпания Мичиган штатида электромобилларга батареялар ишлаб чиқарувчи завод қурилиши учун 3 млрд доллар сармоя киритишини эълон қилганди.

Ушбу лойиҳалар натижасида 4 мингга яқин иш ўрни яратилади ёки сақлаб қолинади.