Panasonic арзон маиший электроника ишлаб чиқаришдан бироз воз кечиб, автокомпонентлар ва корпоратив мижозларга мўлжалланган бошқа йўналишларга эътибор қаратди. 

Битим доирасида америка электромобиллар ишлаб чиқарувчиси япония компанияси билан етказиб бериш бўйича узоқ муддатли келишувга эришди, шунингдек унга фабрика биноси ва инфратузилмани тақдим этади.

Хабарларга кўра, ишлаб чиқариш 2017 йилнинг ёзида бошланиши режалаштирилмоқда ва 2019 йилга қадар ишлаб чиқарилувчи панеллар қувватини 1 гигаваттга қадар етказиш мўлжалланмоқда.