Фан-техника | 09:19 / 13.08.2018
6483
1 дақиқада ўқилади

Panasonic «пойабзал учун дезодорант» яратди

Фото: Panasonic

Panasonic компанияси оёқ кийимидан келувчи ҳидларни йўқотиш учун MS-D100 қурилмасини ишлаб чиқди. Уни Японияда сотиш режалаштирилмоқда, ушбу давлатда тананинг ёқимсиз ҳидлари жамият томонидан қораланади.

Қурилмани ишлатиш учун уни оёқ кийимига тепадан улаб қўйиш ва танланган режимга қараб, 5 ёки 7 соат давомида бу ҳолатда қолдириш керак. MS-D100 оёқ кийимига ионлашган ҳаво зарраларини юборади, улар материалдан ўтиб, ёқимсиз ҳидларни йўқотади.

Panasonic сўзларига кўра, узоқ режим «ҳидлардан айниқса ташвишга тушадиганлар учун» мўлжалланган. Қурилма 20 сентябрь куни Японияда намойиш этилади, аммо нархи ҳали номаълум.

Бу Panasonic’нинг ёқимсиз ҳидни йўқотишга қаратилган биринчи маҳсулоти эмас. 2017 йилнинг ёзида компания MS-D100’га ўхшаш усулда ишлайдиган, кийим-кечакларга мўлжалланган дезодорант чиқарганди.

Мавзуга оид