Жаҳон | 00:38 / 28.12.2016
14464
2 дақиқада ўқилади

Украинанинг собиқ президенти Майдан штаби қаерда бўлганини айтди

Фото: Globallookpress.com

Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович Киевда 2014 йилда давлат тўнтарувини тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича штаб АҚШ элчихонасида жойлашганини айтди. Бу ҳақда 27 декабрда Олий рада собиқ депутати Владимир Олейник маълум қилган. 

Янукович мамлакат раҳбариятига Европа Иттифоқи билан бирлашиш ҳақидаги келишувни имзолаш рад этилгандан кейин жиддий босим ўтказилганини айтган. "У ким босим ўтказганини аниқ айтмади, бироқ давлат тўнтаруви штаби АҚШ элчихонасида бўлганини айтди", деб таъкидлаб ўтди Олейник.

Аввалроқ Москванинг Дорогомилов суди Майданни давлат тўнтаруви деб тан олганди. Суд жараёнида Украинанинг собиқ амалдорлари, жумладан Янукович ҳам сўроқ қилинган. 

Даъво аризасини кўриб чиқиш 15 декабрда бошланган, собиқ депутат Олейник эса 2014 йил Украинадаги воқеаларни давлат тўнтаруви деб тан олишни талаб қилган. Олейникнинг айтишича, 2013 йил кузида мамлакатдаги норозилик кайфиятлари хориждан молиялаштирилган ОАВ томонидан авж олдирилган.

 

Мавзуга оид