4-алоҳида мотоўқчи бригадаси қўмондони, «Грозний» чақирув белгисига эга генерал-майор Антон Грунис Россия мудофаа вазири Андрей Белоусовдан Россия Қаҳрамони юлдузини қабул қилиб олганидан атиги икки ҳафта ўтгач, фронт чизиғи яқинида ҳалок бўлди. Грунис камида икки марта шахсан президент Владимир Путинга фронт чизиғидаги вазият ҳақида ҳисобот берган, президент эса уни омма олдида мақтаганди.

Фронт чизиғи яқинида шанбадан якшанбага ўтар кечаси (12-13 сентябр оралиғи) россиялик юқори мартабали офицер ҳалок бўлганига россиялик z-блогер Анастасия Кашеварова ишора қилганди. «Бугун тунда фронт ўз Қаҳрамонларидан биридан айрилди. Расмий маълумот бўлмаганича – хабар бермайман», – дея ёзганди у 13 сентябр тонгида ўз телеграм-каналида.

Кейинги куни Қозондаги Суворов ҳарбий билим юрти (Грунис айнан шу ерни тамомлаган) битирувчиларига бағишланган «Суворовское братство» телеграм-каналида генерал вафоти ҳақида некролог эълон қилинди. Постда унинг исми айтилмаган.

15 сентябр куни Груниснинг ўлими ҳақида (унинг номини келтирган ҳолда) Россия ҳукумати таъсиридаги ва ҳарбий мавзуга ихтисослашган Anna News агентлиги 4-мотоўқчилар бригадасидаги аноним манбага асосланган ҳолда хабар тарқатди.

Грунис ҳалок бўлганини тасдиқловчи ягона расмий маълумот РФ мудофаа вазирлиги қуролли кучлар бош ҳарбий-сиёсий бошқармаси бошлиғи ўринбосари, «Ахмат» бўлинмаси қўмондони генерал-лейтенант Апти Алаудиновнинг телеграмдаги пости бўлиб қолмоқда. «Минг афсуски, генерал-майор Антон Грунис „Грозний“ нариги дунёга кетди», – деб ёзди Алаудинов 16 сентябр куни.

У тафсилотларни келтирмаган, фақат «ўз муқаддас бурчини охиригача адо этиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлгани»ни билдирган.

BBC рус хизмати аниқлашича, генерал Груниснинг СТИР (солиқ тўловчининг идентификацион рақами) рақами ҳозирча ҳақиқий бўлмаганларнинг онлайн базасига киритилмаган (одам вафот этганидан кўп ўтмай унинг СТИР рақами шундай базага киритилади). Грунис, унинг туғишган акаси, шунингдек, яқин қариндошларининг телефонлари ўчирилган ёки жавоб бермаган.

Кашеварова ўз постида ушбу ҳарбий зарба оқибатида ҳалок бўлгани, унинг жойлашуви ҳақида эса Украина қуролли кучлари «ўзиникилар» сиздирган маълумот орқали билиб олганини тахмин қилганди.

Украина Пилотсиз тизимлар кучлари қўмондони Роберт Бровди («Мадяр») эса Грунис 2026 йил 12 сентябр куни Донецк областида украин дрони зарбаси оқибатида ҳалок бўлганини маълум