Жаҳон | 12:57 / 04.01.2017
52229
2 дақиқада ўқилади

Туркия ҳукумати Истанбулдаги теракт ижрочисининг шахсини аниқлади

Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли Истанбулдаги тунги клубга 1 январь кунига ўтар кечаси ҳужум уюштирган шахснинг кимлиги аниқлангани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Hurriyet агентлиги хабар тарқатган.

Ҳозирча унинг номи сир тутилмоқда.

Аввалига ҳужум Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси томонидан содир этилгани ҳақида хабарлар берилганди.

Бироз аввалроқ эса Измир шаҳрида терактга алоқадорликда гумон қилиниб, яна 5 киши қўлга олингани маълум бўлди.

1 январга ўтар кечаси номаълум шахс Истанбулнинг Европадаги қисмида жойлашган Ўртакўча туманидаги тунги клубга Калашников автомати билан бостириб кириб, янги йил байрамини нишонлаётган кишиларни қирғин қилди. Теракт оқибатида 39 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида Россия, Ливан, Ливия, Исроил, Саудия Арабистони, Марокаш ва Иордания фуқаролари ҳам бўлган. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.

Туркия полицияси тунги клубдаги терактни содир этишда гумон қилинаётган эркакнинг селфисини намойиш қилди

Мавзуга оид