Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда тунги клубдаги терактга алоқадорликда гумон қилиниб, 23 киши қўлга олинган
Туркия полициячилари Янги йил кечасида рўй берган терактга алоқадорликда гумон қилиб, қўлга олган кишилар сони 23 нафарга етган. Бу ҳақда Hurriyet хабар тарқатган.
Баъзи маълумотларга кўра, махсус амалиётлар давомида қўлга олинганлар орасида хориж фуқаролари бор.
Бугун Измир шаҳрида ИШИДга алоқадорликда гумонланган 5 киши қўлган олинган.
Бундан олдинроқ, Туркия ТИВ раҳбари теракт ижрочиси шахси аниқлангани ҳақида маълумот тарқатди.
1 январга ўтар кечаси номаълум шахс Истанбулнинг Европадаги қисмида жойлашган Ўртакўча туманидаги тунги клубга Калашников автомати билан бостириб кириб, янги йил байрамини нишонлаётган кишиларни қирғин қилди. Теракт оқибатида 39 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида Россия, Ливан, Ливия, Исроил, Саудия Арабистони, Марокаш ва Иордания фуқаролари ҳам бўлган. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026