Истанбулда террорчига ўхшаш одам оломон томондан дўппосланди
Истанбулнинг Пендик туманида оломон тунги клубда теракт содир этган одамга ўхшаш қиёфали эркакка ташланиб қолди.
Бир неча киши жабрдийдани террорчига ўхшатиб, уни оломон қилишга қарор қилган. Калтакланаётган эркакка раҳми келганлар бир фурсатдан кейингина уни оломон ичидан чиқариб олиб, машинага ўтказишга муваффақ бўлишган. Таажжубланарлиси, эркак ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган.
Калтакланган эркак полиция бўлимига олиб келинган ва у ерда унинг шахси аниқланган. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари у билан қисқа суҳбат ўтказиб, унинг терактга алоқадор эмаслигига ишонч ҳосил қилиб, қўйиб юборишган.
Жабрланувчининг кейинги аҳволи ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган, деб хабар бермоқда CNN Turk.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
20:33 / 31.10.2024
Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
22:10 / 25.10.2024