Ўзбекистон | 17:15 / 05.01.2017
106198
2 дақиқада ўқилади

Каримов ва Мирзиёев 2016 йилнинг энг муҳим шахслари рўйхатидан жой олди

Архив фотоси

Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов ва давлатимизнинг сайланган раҳбари Шавкат Мирзиёев 2016 йилдаги халқаро ҳаётнинг энг муҳим 40 шахси рўйхатидан жой олдилар. У Испаниядаги энг етакчи таҳлил марказларидан бири – Барселона халқаро муносабатлар Маркази томонидан чоп этилган. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар берди.

Ҳар йили тузиладиган рўйхатга дунёдаги энг йирик сиёсат ва жамоат арбоблари ҳамда нодавлат ташкилотлар киритилади.

2016 йилдаги рейтингга Ўзбекистоннинг биринчи ва амалдаги президентлари киритилди. Шу билан бир қаторда, рўйхат тузувчиларининг таъкидлашича, “буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов янги мустақил давлатнинг асосчиси бўлган ҳамда Ўзбекистоннинг Собиқ Иттифоқ парчаланиб кетганидан сўнг оёққа туришида катта ўрин тутган”.

Шунингдек, CIDOB мутахассисларининг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг тажрибали бош вазири Шавкат Мирзиёев сўнгги президентлик сайловларида 88 фоиздан ортиқроқ овозларни қўлга киритиб, ишончли ғалаба қозонди. Испаниялик таҳлилчиларнинг фикрича, Мирзиёев президентлигида Ўзбекистон ташқи сиёсатида янги интилишларни кутиш мумкин.

Ушбу рейтинг Ўзбекистоннинг халқаро аренадаги ҳурмати ўсиб бораётганидан, шунингдек мамлакатимиз томонидан замонавий демократик давлат қуриш йўлидаги ютуқларнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинишидан дарак беради.

Мавзуга оид