Акциядорлик-тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2009 йил 6 апрелда қабул қилинган “Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларининг бўш пул маблағларини тижорат банкларидаги депозитларга жалб қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, банк омонатлари таркибидаги муддатли ва жамғармали омонатлар салмоғини ошириш мақсадида бир қатор янги омонат турларини жорий этди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан банк томонидан миллий валютада “Қомус” муддатли омонати жорий этилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши муносабати билан “Қишлоқ қурилиш банк” янги - “Мулоқот” ва “Манфаат” омонат турларини ҳам жорий қилди.
“Мулоқот” омонатига миллий валютада 6 ой муддатга, “Манфаат” омонат турига 12 ой муддатга маблағлар қабул қилинади ва ушбу омонатларга ҳисобланган фоизлар ҳар ойда тўлаб берилади.
Эътиборга молик яна бир жиҳати шундаки, банк томонидан 8 январь – Прокуратура ходимлари куни муносабати билан “Ҳуқуқ ҳимоячиси” , 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан ҳимоячиси”, 25 январь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ташкил этилганига 25 йил тўлиши муносабати билан “Орзулар парвози” номли миллий валютадаги янги омонат турлари ҳам жорий қилинди.

“Ҳуқуқ ҳимоячиси” омонатига 6 ой, 9 ой, 12 ой муддатга маблағлар қабул қилинади ва ҳисобланган фоизлар ҳар ойда тўлаб берилади.
“Ватан ҳимоячиси” омонатига 1 ой, 3 ой, 6 ой муддатга маблағлар қабул қилинади ва ҳисобланган фоизлар ҳар ойда тўлаб берилади.
“Орзулар парвози” омонатига 12 ой, 24 ой муддатга маблағлар қабул қилинади ва ҳисобланган фоизлар ҳар ойда тўлаб берилади.
“Қишлоқ қурилиш банк” жорий этган яна бир янги омонат тури “Фортуна” деб номланиб, мазкур омонатга 6 ой ва 12 ой муддатга маблағлар қабул қилинади. Омонатга ҳисобланган фоизлар ҳар ойда тўлаб берилади (ушбу омонатга фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича тўлаб берилади).
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” тизимида 2017 йил 1 январь ҳолатига 39 та омонат турига маблағлар жалб қилинмоқда ва банкнинг жами омонатчилари сони 77627 нафарни ва уларнинг банкдаги қўйилмалари (уй-жой маблағларисиз) 220,181 млрд. сўмни ташкил қилмоқда.














