Суд департаменти директорининг виртуал қабулхонаси ишга тушди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини тубдан ислоҳ қилиш, комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Мурожаатлар билан ишлашнинг сифатини янада яхшилаш, самарадорлигини ошириш мақсадида Суд департаментининг расмий веб-сайтида Суд департаменти директорининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, эндиликда жисмоний ва юридик шахслар учун Суд департаменти фаолиятига оид мурожаатларни тезкор, қулай ва замонавий электрон воситалари ёрдамида тўғридан-тўғри виртуал қабулхона орқали йўллаш имкони яратилди.
Мавзуга оид
22:07 / 22.04.2019
Қозоғистон президентининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди
17:47 / 31.05.2018
Давлат хизматлари агентлигини ташкил этиш зарурияти нега пайдо бўлганди?
17:28 / 20.02.2018
Барча ташкилот раҳбарларининг виртуал қабулхоналари 25 февралга қадар ёпилади
10:40 / 01.02.2018