Фан-техника | 13:42 / 06.01.2017
10193
2 дақиқада ўқилади

Xiaomi ўта ингичка телевизор тақдим этди

Фото: mobiflip.de

Хитойнинг Xiaomi компанияси халқаро кўргазмаларда фаол равишда қатнашиб келмоқда. Аввалига – Барселонадаги MWC 2016’да узоқ кутилган Mi5 смартфони тақдим этилди. CES 2017’да эса оқ рангдаги Mi Mix намойиш этилди. Бироқ Xiaomi’нинг Mi TV 4 телевизори энг узоқ кутилган янгиликлардан бири бўлди. У жуда ҳам ингичка бўлиб (4,9 миллиметр), рамкасиздир.

Xiaomi Mi TV 4 бошқа оддий телевизорлардан фарқли равишда кўринмас рамкага эга. Унинг ингичкалиги эса замонавий смартфонлардан ҳам юпқароқдир.

Xiaomi алоҳида Mi TV Bar’да плата ва аудио блокларни таклиф этади. Бу эса агарда сиз телевизорингиз имкониятини янада кучайтирмоқчи бўлсангиз, янги TV Bar’ни харид қилишингиз кифоя қилишидан дарак беради. Бундай ўзгаришнинг нархи телевизор нархидан 20 фоизни ташкил этади, холос.

Яна бир ўзига хос жиҳат - Mi TV Bar’нинг телевизор билан биттагина сим орқали уланишидир, қолган барча функциялар TV Bar’нинг ўзига уланади. 

Шунингдек, Xiaomi янгилигида иловалар ва контент экотизими, аудиотизим билан мослашиш имкони ва Dolby Atmos ҳам бор.

Унинг тахминий нархи 65 дюймли аудиобар билан мажмуа учун 2000 АҚШ долларидан иборат. 55 дюймли янгилик эса камида 1500 АҚШ долларига баҳоланиши мумкин.

 

Мавзуга оид