Британия Кенгаши 25 йилдан буён инглиз тили бўйича билим ва малакани синовчи ва олий ўқув юртларига кириш учун имкон берувчи энг машҳур имтиҳон хисобланган xалқаро IELTS имтиҳонини ўтказиб келмоқда. Ҳар йили 2.5 миллиондан ортиқ инсон IELTS топширади. IELTS натижалари ўқиш ва ишга жойлашиш, шунингдек, дунёнинг исталган ерида яшаш учун имконият яратади. Дунёнинг 140 мамлакатида бошқарув муассасалари, ўқув юртлари ва иш берувчилар орасида 9000дан ортиқ ташкилотда IELTS натижалари қабул қилинади.
Британия Кенгаши, IDP: IELTS Australia ва Cambridge English Language Assessment IELTS имтиҳонини ўтказиш хуқуқига эга бўлган ташкилотлар ҳисобланади. Британия Кенгаши юқорида кўрсатилган ташкилотлар билан фаол ҳамкорликда ишлаб келади.
Қуйида миллионлаб одамларнинг Британия Кенгашида IELTS имтиҳонини топширишларининг бир нечта сабаблари келтирилган:
• Ўқув материаллари: китоблар ва видеолардан тортиб онлайн ўқув курсларига қадар, IELTS имтиҳонига тайёрланиш учун энг самарали ва сифатли материалларга эга бўласиз.
• Бепул ресурслар: Road to IELTS - Британия Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган имтиҳонга тайёрловчи машҳур онлайн курс. IELTS имтиҳонини топшириш учун рўйxатдан ўтгач, сиз бу ўқув курсидан 30 соат бепул фойдаланиш имкониятига эга бўласиз.
• Имтиҳон учун қулай жой ва вақт: имтиҳон 100та мамлакатнинг 500 дан ортиқ имтиҳон марказида ўтказилади. Бу имтиҳон қачон ва қаерда топширишни танлаш имконияти мавжудлигини билдиради.
• Рўйxатдан ўтишнинг осон кетма-кетлиги: IELTS имтиҳонига онлайн тарзда рўйxатдан ўтиш ва маҳаллий валютада тўловни амалга ошириш имкониятидан фойдаланиш мумкин.
• Тезкор натижалар: имтиҳон топширилган санадан 13 кун ўтиб натижалардан онлайн тарзда xабардор бўлиш имконига эгасиз.
Британия Кенгаши Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаганидан буён 20 йил давомида барча xоҳловчилар учун муваффақиятли равишда имтиҳон ўтказиб келмоқда. Шу имтиҳон шарофати билан кўпгина ёшлар Тошкент ва чет элнинг нуфузли xалқаро олий ўқув юртларига кириш, эътиборга сазовор xалқаро ташкилотларга ишга жойлашиш имконига эга бўлдилар. Бу ҳақида «АТ буйича менежер, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатxонаси консултанти Шаҳноза Зафарий қуйидагича фикр билдиради: “IELTS – мен фаолият олиб борган ҳар қандай ишим учун йўлланма сифатида ёрдам беради. Мен 8.5 балл натижага эга бўлганим ишга жойлашиш пайтимдаги суҳбат жараёнида ўзимнинг фойдамга катта роль ўйнади. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, бундай натижалар орқали инсоннинг ўз-ўзига берадиган баҳоси ошади. Шу билан бир қаторда, имтиҳонга тайёрланиш жараёнида инглиз тили бўйича билимингиз етарлича ривожланади”.











