Обама ўз ёрдамчисига куёвжўра бўлди
Интернетда АҚШ президенти Барак Обама ўз ёрдамчисига куёвжўра бўлган тўй маросимидан суратлар пайдо бўлди. Фотосуратлар ижтимоий тармоқларда ва BuzzFeed сайтида чоп этилди.
Washington Post нашрининг хабар беришича, Обама гольф бўйича шериги ва ёрдамчиси Марвин Николсон ва келин Хелен Пайчичнинг тўйида куёвжўра бўлган. Тўй Флориданинг Сент-Жонс дарёсидаги қароргоҳда бўлиб ўтган.
Николсон Обамага бутун президентлик муддати давомида ёрдам бериб келган. У Обаманинг сафарларини режалаштириш учун жавоб берган ва унга гольф ўйини ёки самолётда кетаётганда қарта ўйинларида шериклик қилган.
Келин ҳам охирги вақтларда Обама маъмуриятининг таълим департаментида ишлаган. Келин-куёв Обамага 2008 йилги кампаниясида ёрдам беришган, келиннинг отаси Стив Пайчич эса Обаманинг кампаниясига маблағ йиғиш билан шуғулланган.
Обама тўйга рафиқасисиз келган, унга бир неча нафаргина ёрдамчиси ва смокинглар кийиб олган махсус хизмат ходимлари ҳамроҳлик қилишган.
Тўйда шунингдек АҚШ давлат котиби Жон Керри ҳам иштирок этган. Николсон Обама қўл остига ишга ўтишдан аввал Керрининг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
Мавзуга оид
09:59
Собиқ президент Обама Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
15:50 / 21.08.2024
«Бу кинони олдин ҳам кўрганмиз». Обама Трампнинг иккинчи муддати хавфидан огоҳлантирди
14:59 / 26.07.2024
Барак Обама сайловда Камала Ҳаррисни қўллашини маълум қилди
09:34 / 19.07.2024