Жаҳон | 00:35 / 18.01.2017
8348
1 дақиқада ўқилади

Марокаш Гамбия президентига бошпана бермоқчи

Марокаш қироли Муҳаммад VI Гамбияда президент сайловларини ютқазган собиқ  президент Яҳё Жаммега агар у мағлубиятини тан олса, бошпана беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Desk портали маълум қилди. 

Аввалроқ Жамме лавозимини тарк этмаса, Нигерия ва Ғарбий Африканинг қолган давлатлари Гамбияга қўшин олиб киришга тайёрланаётганлари маълум қилинганди.

Порталнинг маълум қилишича, марокашлик дипломатлар Гамбиянинг эндиликда собиқ раҳбари билан уни мағлубиятни тан олишга кўндириш мақсадида бир неча кундан бери музокаралар олиб боришмоқда. 

Порталнинг таъкидлашича, агар Жамме Марокаш таклифини қабул қилса, бу учун "олтин пенсия" бўлади.

Жамме 2010 йилда Гамбия қироли бўлмоқчилигини эълон қилган, бироқ бу фикридан қайтиб, сайловлар ўтказишга қарор қилган. 

Мавзуга оид