Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Кореяда юқори мартабали мансабдор шахс вафот этди
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Пхеньянда вафот этган, Шимолий Корея Фуқаролик авиацияси бошқармаси бош директори Кан Ги Сопнинг тобути ёнида унинг хотирасини ёд этди. Корея ишчи партияси ва Шимолий Корея давлат кенгаши раисининг айтишича, Кан Ги Соп халқаро ва ички авиаташувларни муваффақиятли таъминлаб келган ва шу тариқа Шимолий Кореянинг дунёдаги нуфузи ошишига кўмак берган "инқилоб аскари" бўлган.
Давлат раҳбарига республиканинг бошқа раҳбарлари ҳамроҳлик қилишган. Шимолий Корея Фуқаролик авиацияси бошқармаси мамлакатдаги ягона авиакомпания AirKoryo’ни назорат қилади.
АҚШ ва Жанубий Кореяда бу ташкилот Шимолий Кореянинг ракета-ядровий дастури сабабли "қора рўйхат"га киритилган.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
21:21 / 26.12.2025