Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Республика Байналмилал маданият марказининг 25-йиллиги муносабати билан мамлакатимизда фаолият юритувчи Миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ фаолларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Қуйида фармоннинг тўлиқ матни келтирилади:
Республика Байналмилал маданият марказининг 25-йиллиги муносабати билан Миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ фаолларини мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ҳукм сураётган ўзаро ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат муҳитини асраш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий маданий марказлар фаолиятини ривожлантириш борасидаги катта хизматлари учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими»
Базарбаева Нуркул Алимбаевна – Навоий вилояти Конимех тумани қорақалпоқ миллий маданий маркази фаоли, Конимех туманидаги «Жас тулек» ансамбли бадиий раҳбари
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»
Миронов Сергей Александрович – Республика байналмилал маданият маркази директорининг ўринбосари
Юртимизда бағрикенглик, тинчликсеварлик ва инсонпарварлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарнинг ўзига хослигини сақлаш ва ривожлантириш, ёшларимизни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Муҳаммадиев Насриддин – Республика байналмилал маданият маркази директори
«Дўстлик» ордени билан
Абаев Аразмухаммет Аллабаевич – Қорақалпоғистон Республикаси туркман миллий маданий маркази фаоли, Тўрткўл тумани «Мекан» газетаси бош муҳаррири
Алиева Кайкеп Мириевна – Республика озарбайжон миллий маданий марказининг «Озарбайжон қизлари» ансамбли бадиий раҳбари















