Ўзбекистон | 15:39 / 26.01.2017
16290
1 дақиқада ўқилади
Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманига янги ҳоким тайинланди
Қорақалпоғистон Республикасида 24 январь куни Халқ депутатлари Хўжайли тумани Кенгашининг навбатдан ташқари йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси М.Ерниязов иштирок этди ва туман ҳокими лавозимига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши Раисининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ембергенов Женгисбай Сагинбаевични таклиф этди.
Таклиф этилган номзодни Кенгаш депутатлари қўллаб-қувватлаб, сўзга чиқишди.
Сессияда Ж.Ембергенов Хўжайли тумани ҳокими бўлиб тасдиқланди.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024