15:49 / 26.01.2017
13597

«Матч ТВ» директори нима учун Ла Лига трансляция қилинмаётганини тушунтирди

«Матч ТВ» бош директори Тина Канделаки нима учун телеканал Испания чемпионати ўйинларини трансляция қилмаётганини айтиб берди. 

«Ла Лигани ва алоҳида Rolling Stones концерти каби барча кўришни хоҳлайдиган эл класикони ҳурмат қилган ҳолда – рақамлар таққослаб бўлмайдиган даражада. Улар харажатни оқламайди. Аввалги нархда ҳам харажатларни қоплаш қийин бўлса-да, телеканал юзи учун бунга кўз юмса бўларди.

Бироқ «Матч ТВ»да ҳаммаси синчиклаб текширилади ва таҳлил қилинади, шу сабабли ҳозирги вақтдаги ҳолат юз берди. Биз испанлар билан музокаралар олиб бормоқдамиз, бироқ келишувга эришишга ҳуқуқ учун юқори нарх халақит бермоқда», – деди Канделаки.

Top