Фан-техника | 08:58 / 31.01.2017
7020
1 дақиқада ўқилади

«Лестер» ҳужумчиси мураббийга қарши бош кўтарди

Англиянинг амалдаги чемпиони «Лестер» яна бир муаммога дуч келди. Жамоанинг аргентиналик ҳужумчиси Леонардо Ульоа «тулкилар» жамоаси учун ортиқ майдонга тушишни истамаётгани ҳақида айтиб, жамоа бош мураббийи Клаудио Раньери унга сотқинлик қилгани ҳақида қўшимча қилди.

«Мен шуни ҳис қилмоқдаманки, Раньери мени сотди. Клуб мени шунчаки ташлаб қўйди. Мен энди бу жамоада ўйнашни истамаяпман», — дея Ульоанинг сўзларини келтирган Sky Sports.

Бундан олдинги хабарларда Раньери Ульоанинг клубдан кетишига тўсиқ қўйгани ва унинг агенти мураббийни ваъдасида турмайдиган ёлғончи деб атагани айтилганди.

АПЛнинг жорий мавсумида ушбу аргентиналик футболчи 12 учрашувда (фақат биттасида бошланғич таркибда) майдонга тушди ва бир гол урди.

Бундан олдинроқ, «Лестер» Леонардо Ульоани «Сандерленд»га 7 миллион фунтга сотишни истамагани хабар қилинганди.

Мавзуга оид