Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 40 млн сўм пул ва 6 млн сўмлик тилла тақинчоқларни ўмарган йигитлар қўлга олинди
Ўтган йилнинг февраль ойи ўрталарида Тошкент вилояти Пскент туманида йирик ўғирлик содир этилди, деб ёзади “На посту” газетаси.
Маълумотда келтирилишича, ушбу туманда яшовчи тадбиркор Муҳиддин Аброровнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) уйига ўғирликка тушган шахслар у ердан 40 миллион сўмдан ортиқ пул маблағлари ва қиймати олти миллион сўмдан ортиқ бўлган заргарлик буюмлари ўмаришган.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, Аброров қизининг дўсти Турғун Б. сўнгги пайтларда қимматбаҳо телефон сотиб олиб, юриш-туриши ўзгариб қолгани аниқланди.
Газетанинг ёзишича, ёш йигит ўзининг уч нафар ҳамтовоғи билан Муҳиддин Аброров Тошкент шаҳрига меҳмонга кетган пайтда уйга ўғирликка тушади. Ўмарилган пул ва тилла тақинчоқлар эса орада бўлишиб олинган.
Айтилишича, қўлга олинганлар етказилган зарарни қисман қоплаб беришган.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026