Спорт | 16:35 / 01.02.2017
6880
1 дақиқада ўқилади

Энрике Месси ҳақида эмас, ўз соғлиги ҳақида қайғуришини маълум қилди

«Барселона» жамоаси бош мураббийи Луис Энрике каталонияликлар клуби раҳбарияти футболчилар билан шартномаларни узайтириши масаласига аралашмаслигини айтиб ўтди. Журналист унга Лионель Мессининг шартномаси хусусида савол берганди.

«Мен ўз соғлигим ҳақида қайғураман, Мессининг шартномаси ҳақида эмас. Бошқа футболчлар билан ҳам худди шундай. Мен бу ҳақида аввал ҳам айтгандим», — дея Луис Энрикенинг сўзларини келтирган Marca.

ОАВда охирги ойларда аргентиналик футболчининг жамоа билан шартномаси узайтирилиши масаласи пайсалга солинаётгани ҳақида бот-бот ёзилмоқда. Бироз олдинроқ футболчининг отаси Хорхе Месси ўз ўғли клубни тарк этмаслигига ишонтирганди. Мессининг амалдаги шартномаси муддати 2018 йилнинг ёзигача тузилган.

Мавзуга оид