Спорт | 17:35 / 03.02.2017
5226
2 дақиқада ўқилади

Боку ЕЧЛ финали мезбонлиги учун даъвогар

Боку ва Мадрид шаҳарлари Чемпионлар лигасининг 2018/19 йилги мавсуми финалини қабул қилиш учун даъвогар шаҳарлар бўлиб турибди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар берган.

Озарбойжон пойтахти Чемпионлар лигаси финалига мезбонлик қилса, учрашув "Олимпия стадиони"да ўтказилади. Мадрид эса "Атлетико" стадионини мезбонлик учун кўрсатади.

2019 йилги Европа Лигаси финалини ўтказиш учун эса Боку, Франкфурт, Штутгарт, Тбилиси, Севилья, Истанбул ва Глазго шаҳарлари даъвогар.

Чемпионлар лигасининг аёллар ўртасидаги турнирида 2018/19 йилги финални ўтказишни Будапешт, Мадрид, Остона, Каунас (Литва), Прага ва Глазго шаҳарлари истамоқда.

2019 йилги УЕФА Суперкубоги учрашувини ўзида қабул қилиш истагини Тирана, Будапешт, Хайфа (Исроил), Остона, Варшава, Гданьск (Польша), Белфаст (Ирландия), Истанбул, Тулуза ва Глазго шаҳарлари билдирган.

2019 йилги еврокубоклар финаллари мезбонларини аниқлаш жараёнига 2016 йилнинг 9 декабрида старт берилганди. Мурожаатлар ва аризалар шу йилнинг 6 июнига қадар қабул қилинади. Сентябрь ойида УЕФА Ижроия қўмитаси мезбонлар номини маълум қилади.

Мавзуга оид