Apple Ҳиндистонда ишлатилган iPhone’ларни сотмоқчи?!
Американинг Apple корпорацияси Ҳиндистон ҳукуматидан солиқларни тўлашда бир қадар енгилликлар беришни, шунингдек мамлакатда аввал ишлатилган iPhone смартфонларини сотишга рухсат беришни сўради. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, Apple айни дамда республика ҳудудида айтилган смартфонлар ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш масаласини муҳокама қилмоқда. Корпорация ҳинд ҳукумати бир қатор енгилликлар беришидан умидвор бўлиб турибди. Улар орасида мамлакатда аввал ишлатилган iPhone қурилмаларини арзонлаштирилган нархда сотиш, Apple учун 15 йилга солиқ тўлаш борасида имтиёзлар бериш, шунингдек божлар миқдорини пасайтириш бор.
Bloomberg’нинг таъкидлашича, Apple Ҳиндистон ҳукумати билан келишувга эришса, Бангалор шаҳрида смартфонлар ишлаб чиқаришни апрель ойи охиридаёқ бошлаши мумкин. Шу билан бир қаторда, агентлик республика ҳукумати ишлатилган iPhone’ларни сотиш ғоясига бир қадар салбий муносабатда эканини айтмоқда. Бу қурилмаларнинг нархи 200 доллардан камроқ бўлиши мумкин. Амалдорларнинг фикрича, бу мамлакатдаги мобил ускуналар бозорига салбий таъсир кўрсатиши аниқ.
Bloomberg’нинг кўрсатишича, Ҳиндистон ҳукумати аввал ҳеч бир компанияга республикага ишлатилган смартфонларни олиб кириб, сотишга рухсат бермаган. Apple эса тегишли лицензия берилса, қурилмалар Ҳиндистон ҳудудида керакли техник хизматдан ўтишини ваъда қилган.
Мавзуга оид
22:57 / 24.09.2024
Apple App Store дўконидан 100 га яқин VPN-иловани ўчириб ташлади
22:19 / 24.09.2024
АҚШ Ҳиндистонга қарийб 300 та тарихий буюмларини қайтаради
21:42 / 23.09.2024
Ҳиндистонда яшин уриши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди
09:50 / 21.09.2024