Бананлар — "фойда" билан "ширин маза" бўлган маҳсулотдир. Унинг таркибидаги витамин ва бошқа моддалар бизнинг организмизни ҳар томондан ўраб туради.
Қуйида унинг кўзга ташланмайдиган фойдали хусусиятлари билан танишамиз. Бироқ бу барча бананларни ҳам ейиш мумкин, дегани эмас.
Онкологик касалликлардан профилактика

Бананда онкологик касалликларни (ўсимта некрози омили) олдини олишга ёрдам берувчи муайян оқсил мавжуд. Бу модданинг миқдори етилган меваларда анча юқори бўлади. Шу сабабли қора доғлар билан қопланган ёки қорайган бананларни истеъмол қилиш тавсия этилади.
Томир тортиши билан кураш

Минераллар етишмовчилиги — мушаклардаги томир тортишишининг асосий сабабидир. Банан каби калий ва магнийга бой егуликни истеъмол қилиш мушак спазмларини бартараф қилади. Шу сабабли кўплаб спортчилар уни ўз таомлари рўйхатига киритишади.
Буйрак касалликларини олдини олиш

Таркибида етарли миқдорда калий бўлган егулик буйракда тош йиғилишининг олдини олади. Тадқиқотларга мувофиқ, бананни доимий таомлар рўйхатига киритиш буйракдаги хавфли ўсмалар пайдо бўлиш эҳтимолини ҳам 40 фоизга қисқартиради.
Мустаҳкам юрак

Етарлича калийга эга маҳсулот қон босими ошиб турадиган ва юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчи инсонларга тавсия қилинади. Ҳар куни 1,3 граммдан бу минерал тановул қилинса, юрак билан боғлиқ ҳасталикларни 26 фоизга қисқартиради. Бу ўринда эса кунига 2-3 дона банан ейиш фойдали.
Тоза қон томирлар





















