Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чеченистонликлар "Терек" футбол клуби номини Рамзон Қодировнинг отаси номи билан аталишини истамоқда
Чеченистонлик футбол мухлислари маҳаллий жамоа номини ўзгартирилишини исташмоқда.
Шу мақсадда маҳаллий мухлислар ижтимоий тармоқларда «Терек» жамоаси номини амалдаги раҳбар Рамзон Қодировнинг отаси шарафига ФК «Ахмат» номига ўзгартирилиши бўйича махсус петициялар уюштиришмоқда ва имзолар йиғилмоқда.
Клуб вице-президенит Ҳайдар Алханов бу борада фикр билдираркан илгари ҳам шу каби таклифлар бўлгани, лекин бу вазият жиддий кўриб чиқилмаганини билдирган.
«Терек» номини «Ахмат»га ўзгартириш таклифи илгари ҳам бўлган, лекин бу жиддий кўриб чиқилмаганди. Ҳозирги таклифлар бўйича қўшимча бирорта маълумотга эга эмасман», деган Алханов.
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров эса бу масалага аралашмаслигини, бу фақатгина клуб директорлар кенгаши орқали ҳал этилишини таъкидлаган.
Мавзуга оид
14:47 / 12.01.2026
Украина разведкаси: Қодировнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли Кремл унга ворис изламоқда
22:15 / 28.08.2024
Рамзан Қодировнинг қизлари 2017 йилда Францияга бошқа фамилия остида учгани маълум бўлди
20:36 / 17.08.2024
Рамзан Қодиров пулемёт ўрнатилган Tesla Cybertruck'да кўриниш берди
21:30 / 04.08.2024