Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
FA гиёҳвандлик орқасидан дисквалификация қилинган 13 футболчини сир сақлагани маълум бўлди
Англия футбол ассоциацияси 13 футболчининг тақиқланган моддаларни истеъмол қилиши натижасида дисквалификация бўлгани ҳақидаги хабарларни яширган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.
2012/13дан 2015/16 йилги мавсумга қадар бўлган муддатда 13 нафар футболчининг допинг текширувлари ижобий натижани кўрсатган. Уларнинг ичида кокаин ва экстази моддаларини истеъмол қилганлар ҳам бўлган. Хабарда қайд қилинишича, футболчилар бу каби моддаларни ўйиндан ташқари кунларда истеъмол қилишган.
FA яқиндагина «Сток» ҳужумчиси Сайдо Бераҳино билан боғлиқ вазиятдек йўл тутган: футболчини сирли равишда дисквалификация қилган. Бунда информациянинг тарқалиб кетмаслиги уларга ёрдам бериши мумкин дея ҳисобга олинган.
Бу даврдаги фақат икки футболчининг тақиқланган моддалар истеъмол қилгани маълум: «Шеффилд Юнайтед» яримҳимоячиси Жози Бакстер (икки марта) ва «Росс Каунти» дарвозабони Аарон Маккэри.
15/16 йилги мавсумда 3 ижобий натижалар аниқланган бўлса, 14/15 йилда – олти, 13/14 йилда – уч ва 12/13 йилда эса битта шундай натижалар қайд қилинган.
Мавзуга оид
23:36 / 29.04.2026
АҚШда «опиум эпидемияси»га сабаб бўлган фармацевтика компанияси ёпилади
11:30 / 23.04.2026
Афғонистон гиёҳванд моддалардан тозаланади – вазир ўринбосари жаҳон ҳамжамиятини ҳамкорликка чақирди
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
08:25 / 18.03.2026