Йўллар – дунёнинг исталган давлатидаги ҳаёт сифатининг энг муҳим кўрсаткичидир. Йўл қопламаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга комплекс ёндашув давлатга янада кучлироқ бўлиш имконини беради, чунки томирлар бўйлаб қон қанчалик тезлик билан айланса – бутун организм шунчалик кўп қувват олади. Афсуски, кўплаб давлатларда бундай концепцияни амалга ошириш бўйича бир қанча ўзига хос муаммолар мавжуд.
Kun.uz қуйида дунёдаги энг ёмон ва яхши йўллар ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.
Ўлим йўли

Боливия
Боливиядаги ўлим йўли The North Yungas Road – сирпанчиқ ва лойга тўладир. Ҳар йили бу ўта тор йўлда (иккита автомобиль бир вақтнинг ўзида сиғмайди) 500га яқин киши ҳалок бўлади.
М56 «Лена»

Россия
Россиядаги М56 трассасининг узунлиги 1235 километр. У дунёдаги энг лойли ва ноқулай йўл ҳисобланади. Федерал миқёсдаги трассада асфальт бир неча қисмга ётқизилган бўлиб, «Лена»нинг аксарият қисми ҳайдовчининг қўрқинчли тушига ўхшайди.
Стельвио довони

Италия
Стельвио довонидаги йўл унчалик қўрқинчли туюлмаслиги мумкин, бироқ шамол ҳаттоки юк машинасини ағдариб юборишига қодир бўлган бу ер камдан-кам инсонга ёқади. Атиги 3 километрлик йўл ҳайдовчиларга жиддий ноқулайликлар келтириб чиқаради: кескин бурилишлар, сифатсиз йўл қопламаси ва шамол ҳудди шаҳар пойгаларида иштирок этаётгандек тасаввур уйғотади.
Панамерика шоссеси

АҚШ
Бу хайвей барча қисмларида жуда хавфли: сиз Аляскадан Жанубий Америкага қадар 70 минг километрни босиб ўтишингиз мумкин ва бунда албатта қандайдир муаммолар келиб чиқиши табиий. Йўлнинг кўп қисмлари жуда аянчли аҳволда. Бу нафақат маҳаллий хизматлар айби билан, балки доимий равишда ўзгариб борувчи об-ҳаво туфайли ҳам юз беради.

















