Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни Туркманистон Президенти этиб сайлангани билан табриклади.
«Яқинда бўлиб ўтган сайлов натижалари Туркманистоннинг фаровонлиги, жадал ривожланиши ва гуллаб-яшнаши учун Сизнинг узоқни кўра биладиган раҳбарлигингиз остида олиб борилаётган чуқур ўйланган ва самарали ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларга туркман халқи томонидан юқори ишонч билдирилганлигининг ва тўлиқ қўллаб-қувватланишининг яна бир ёрқин ифодаси», дейилган ТИВ сайтида келтирилган табрик мактубида.
Бугун вақт ва ҳаёт синовидан ўтган Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик ва тотув қўшничилик ришталари халқларимизнинг кўп асрлик яқин муносабатлари асосида муваффақиятли ривожланиб ва мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга мустаҳкам соғлик, саломатлик ва масъулиятли давлат лавозимида янги ютуқлар, биродар туркман халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.
Мавзуга оид
18:03 / 24.08.2025
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024