Россиянинг Туласида 5 кишини ўлдирган ўзбекистонликка берилган жазо ўз кучида қолди
Россиянинг Тула шаҳрида 5 кишини, жумладан 3 нафар болани ўлдирганликда айбдор деб топилган Ўзбекистон фуқаросига чиқарилган умрбод қамоқ жазоси ҳукми ўз кучида қолдирилди, деб маълум қилди Тула вилояти прокуратураси.
Суд 2016 йил 17 ноябрда 30 ёшли Сирожиддин Шералиевни содир этган қотилликлари учун умрбод озодликдан маҳрум қилганди.
"Бугун 2017 йил 15 февралда Россия Олий судининг жиноий ишлар бўйича суд ҳайъати Тула вилояти судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди. Суд ҳукми қонуний кучга кирган", дейилган хабарда. Таъкидланишича, Шералиевдан суд томонидан жабрланувчининг даволаниши учун кетган 20 309 рубль ундирилган ҳамда 3,5 млн рубль миқдорида маънавий зарар тўлаш даъвоси қондирилган.
Россия тергов қўмитасининг вилоят бошқармасида таъкидланишича, тергов давомида 100 дан ортиқ гувоҳ сўроқ қилинган, 40 дан кўпроқ суд экспертизаси ўтказилган. Ишнинг барча тафсилотларини ўрнатиш учун терговчилар нафақат Россия, балки Ўзбекистонда ҳам тергов-тезкор тадбирлар ўтказганлар.
2015 йил 30 май эрталаб Туладаги Косая Гора посёлкасидаги хонадонлардан бирида икки нафар пичоқланган аёл ва уч нафар бола жасади топилган. 10 ва 11 ёшли икки қиз ва уларнинг 5 ёшли укаси, болаларнинг 29 ёшли онаси ва 49 ёшли бувиси ҳалок бўлганлар. Ҳалок бўлган болаларнинг 8 ёшли укаси ҳамда аёллардан бири билан яшаган 38 ёшли эркак шифохонага етказилганлар. Қотилликда гумон қилиниб, Россияда ноқонуний яшаган ўзбекистонлик қўлга олинганди. Таъкидланишича, қотил болаларнинг онаси билан ишқий муносабатларда бўлган.
Жиноий иш бир нечта моддалар бўйича олиб борилган.
Мавзуга оид
13:18 / 24.12.2024
Россиядаги ёнғинда Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси ҳалок бўлди
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
23:25 / 22.12.2024
Россияда сафар сумкаси ичидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди
18:43 / 20.12.2024