Жаҳон | 07:41 / 18.02.2017
5740
1 дақиқада ўқилади

Францияда газ баллонлари омборида портлаш юз берди

Франция жануби-шарқидаги газ баллонлари омборида бошланган ёнғиндан кейин у ерда бир неча портлашлар юз берди, деб хабар бермоқда Mirror нашри.

Нашр маълумотларига кўра, воқеа Жонкьере шаҳрида юз берган. Портлашлар воқеа жойидан олисларда ҳам эшитилган.

Воқеа жойига фавқулодда хизматлар ва полиция етиб келган. Айни вақтда қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид