Спорт | 09:45 / 18.02.2017
6001
1 дақиқада ўқилади

Истомин Димитровдан яна мағлуб бўлди

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида бўлиб ўтаётган АТР турнири иккинчи даврасида болгариялик рақиби Григор Димитровга 6/7, 1/6 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Спортчилар кортда 1 соат 33 дақиқа ўйнашди. Бу вақтда жаҳон рейтингида 76-ўринда бораётган 30 ёшли Денис учта эйс ва битта брейкни амалга оширди. Дунёнинг 12-ракеткаси 25 ёшли Григор олти узатмани аъло даражада бажарди, учта брейк-пойнтни амалга оширди ва икки бор иккиталик хатога йўл қўйди. Шундай қилиб, болгариялик теннисчи шахсий учрашувлардаги ҳисобни 3:0га етказди.  

Мусоқаба чорак финалида Димитров бельгиялик Давид Гоффен билан куч синашади.

Мавзуга оид