Меркель: халқаро ҳамжамият Ислом ва терроризм ўртасида чегарани аниқлаб олиши керак
ЕИ евро ҳудудини мустаҳкамлаб, ягона валюта иттифоқини муҳофаза қилиши керак, деган фикрни илгари сурмоқда Германия канцлери Ангела Меркель. У Мюнхен хавфсизлик конференциясида шундай баёнот берган. "Биз умумий валютамизни мустаҳкамлашимиз керак", - деган Меркель ва ЕИ "аллақачон иккита молиявий инқирозни бошидан кечиргани"ни хотирлаган.
Унинг айтишича, Европанинг ягона пули чиқарилаётганида инқирозларни ҳал этиш механизмлари ишлаб чиқарилмаган. Ангела Меркелнинг конференцияда айтишича, Германия Европа Марказий банкининг сиёсатига аралашмаяпти.
"ЕМБ мустақил сиёсат юритади, у Германиядан бошқарилмайди. Бу евроҳудуд мамлакатлари учун умумий қоидадир", - деган Меркель.
ГФР канцлери, шунингдек, хавфсизлик масалаларига ҳам тўхталиб, мамлакат ЯИМ (ялпи ички маҳсулот)нинг 2 фоизини мудофаа соҳасига йўналтириш бўйича мажбуриятини адо этиш борасида чоралар кўраётганини айтди.
Меркелнинг уқдиришича, "НАТО аъзо давлатларнинг қўшма манфаатларига жавоб беради".
ГФР етакчиси ўз маърузасида ЕИ миграция оқимларидан ўз чегараларини ҳимоя қилишга шай бўлмаганига эътибор қаратиб, халқаро ҳамжамият тинчликпарвар Ислом дини билан терроризм ўртасида чегарани аниқлаб олиш зарурлигини қайд этди.
Мавзуга оид
13:39 / 19.02.2023
«Сиз жавобгарликка тортиласиз» — Мюнхен конференциясининг иккинчи кунида нималар дейилди?
00:40 / 19.02.2023
Германия ташқи ишлар вазири Путинни Украинага нисбатан «360 даража бурилиш»га чақирди
13:54 / 18.02.2023
«Голиаф шу йилдаёқ қулайди». Зеленский Мюнхен конференциясида чиқиш қилди
19:55 / 15.12.2021