Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири 62-Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этди
Бахтиёр Саидов Грузия, Кувайт, Саудия Арабистони, АҚШ, ЕИ давлатлари ва бошқа мамлакатлардан келган ҳамкасблари билан учрашувлар ўтказди.
Фото: ТИВ
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этди.

“62-Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этдик. Дунёнинг турли минтақалари вакиллари хавфсизлик сиёсатидаги асосий масалаларни муҳокама қилиш учун бу ерга йиғилишди.
Бугунги кунда Марказий Осиё бир минтақадаги давлатлар умумий фаровонлик йўлида ўз масалаларини тинч йўл билан ҳал эта олиши, янги юзага келаётган таҳдидларга қарши бирлашиб, янада кучли бўлиши мумкинлигининг ёрқин намунасига айланди.

Конференция давомида икки томонлама, минтақавий ва глобал миқёсдаги кўплаб долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш имконига эга бўлдик. Грузия, Кувайт, Саудия Арабистони, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва бошқа мамлакатлардан келган ҳамкасбларимиз билан учрашишдан мамнун бўлдик. Эришилган ютуқларни кўриб чиқдик ҳамда янги истиқболли мақсадларни белгилаб олдик”, – деб ёзди у ўзининг телеграм-каналида.
Мавзуга оид
15:28
«Биз барибир Европа фарзандлари бўлиб қоламиз» – Рубио Мюнхен конференциясида
11:00
«Путин шоҳ эмас, урушнинг қули» – Зеленский
19:00 / 12.02.2026
Германия Марказий Осиё давлатларидан Россияга қарши санкцияларга риоя этишни талаб қилди
15:10 / 09.02.2026