Кейинги 5 йилда ким кўп қурол сотган ва ким кўп қурол сотиб олган?
АҚШ ва Россия бир неча йилдан буён дунёнинг энг йирик қурол-яроғ экспортчилари мақомида қолиши давом этмоқда. Бу ҳақда Дунё муаммоларини тадқиқ қилиш бўйича Стокгольм халқаро институти (SIPRI) маълумотларига таяниб, «Коммерсантъ» агентлиги хабар берди.
Институт ходимлари тайёрлаган ҳисоботга кўра, 2012 йилдан 2016 йилгача ўтган вақт мобайнида бутун дунё бўйлаб сотилган қуролнинг 33 фоизи Қўшма штатлар ҳиссасига тўғри келган. АҚШ 100га яқин, Россия эса 50 давлатга қурол-яроғ етказиб беради.
АҚШ қурол етказиб берадиган асосий давлатлар Саудия Арабистони (умумий экспортнинг 13 фоизи), Бирлашган Араб амирликлари (8,7 фоиз) ва Туркия (6,3 фоиз). Кейинги 5 йилда АҚШнинг қурол-яроғ экспорти ҳажми 21 фоизга ўсган.
Иккинчи ўриндаги Россиянинг глобал экспортдаги улуши - 23 фоизга тенг. Россиядан охирги 5 йилда энг кўп қурол сотиб олган давлатлар — Ҳиндистон (умумий экспортдан 38 фоиз улуш), Вьетнам (11 фоиз) ва Хитой (11 фоиз). Бу 5 йилда Россия 50 давлатни қуроллантирган.
Учинчи ўринда 6,2 фоизлик кўрсаткич билан Хитой жойлашди. Хитойликлардан жаҳоннинг 37 мамлакати қурол-яроғ харид қилади.
Тўртинчи ўринда — Франция (6 фоиз), бешинчида эса — Германия (5,6 фоиз) қайд этилган.
Охирги 5 йилда энг кўп миқдорда қурол импортини амалга оширган давлатлар Осиё ва Океанияда (умумий импортнинг 43 фоизи). Кейинги ўринларда Яқин Шарқ мамлакатлари (29 фоиз), Европа (11 фоиз), Жанубий ва Шимолий Америка давлатлари (8,6 фоиз) ҳамда Африка (8,1 фоиз). Кейинги 10 йилда Осиё, Океания ва Яқин Шарқ мамлакатларининг қурол импорти ҳажми ошган, Европа, Шимолия ва Жанубий Америка ҳамда Африкада эса бу борадаги кўрсаткич пастлаган.
Энг йирик қурол импортерлари рўйхатининг бешлигида Ҳиндистон (13 фоиз), Саудия Арабистони (8,2 фоиз), БАА (4,6 фоиз), Хитой (4,5 фоиз) ва Жазоир (3,7 фоиз) ўрин олган.
Институт 1950 йилдан буён қуроллар ва ҳарбий ускуналарнинг етказиб берилишини таҳлил қилиб келади.
Россияликларнинг 11та компанияси 100 та етакчи қурол ишлаб чиқарувчилар рўйхатига кирган. 2015 йилда бу компаниялар қурол сотишдан 30,1 млрд доллар даромад кўрган, бу 1 йил аввалги кўрсаткичларга нисбатан 6,2 фоизга ўсиш демакдир.
Мавзуга оид
09:40 / 23.10.2024
Ўзбекистондан Кувайтга қуруқ мевалар экспорти ҳажми оширилади
15:20 / 19.10.2024
РФга импорт қилувчилар сохта транзит ёрдамида санкцияларни четлаб ўтяпти
15:00 / 16.10.2024
Саноат зоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг БААга импорти ташкил этилади
11:50 / 14.10.2024