Спорт | 16:29 / 20.02.2017
9037
2 дақиқада ўқилади

Вьетнамлик дарвозабон ҳакамнинг қарорига норозилик белгиси сифатида пенальтини қайтаришдан бош тортди

Вьетнам чемпионатида «Донгтам Лонган» – «Ҳошимин» жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида можаро юзага келди. Ўйиннинг 90-дақиқасига келиб таблода 2:2 ҳисоби порлаб турганда, шу дақиқада эса ҳакам мезбон жамоа дарвозасига шубҳали пенальти белгилади.

«Донгтама» футболчилари унга эътирозларини билдириб, узоқ вақт мунозара қилишди. Жамоа дарвозабони Нгуен Минют норозилик белгиси сифатида 11-метрли жарима зарбаси ижро этилаётган вақтда дарвоза чизиғида тескари туриб олди. У ўйиннинг қолган вақтида ҳам дарвозани қўриқлашни истамади. Бу вақтда жамоанинг бошқа футболчилари ҳам майдонда қаққайиб туришган ва рақибга қаршилик кўрсатмаган.

Учрашув «Ҳошимин»нинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

2002 йилнинг октябрида Мадагаскарнинг «Л’Эмирн» клуби «Адема»га қарши ўйин вақтида ҳакамларнинг қарорини хато деб топиб, бунга норозилик белгиси ўйинни давом эттирмаган ва уларнинг дарвозаси 149 марта ишғол этилганди.

Мавзуга оид