Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Ким Чен Намга ким суиқасд қилгани маълум бўлди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ўгай акаси Ким Чен Намга ҳужум қилинишига ойдинлик киритувчи видеолавҳа интернет тармоғида пайдо бўлди.
Daily Mail нашрининг ёзишича, Малайзия пойтахти Куала-Лумпур аэропортида содир бўлган воқеа тасвирларида кўриш мумкинки, оқ кўйлак ва жинси кийган қиз Ким Чен Намга ҳужум қилиб, уни тутиб туради, бу орада бошқа бир қиз заҳарли моддани унинг юзига сепади.
Шундан сўнг, Ким Чен Нам аэропорт қўриқлаш хизмати ходимларига мурожаат қилади. Уни хавфсизлик хизмати пунктига олиб боришади, Ким Чен Нам у ерда ҳушини йўқотади.
Аввалроқ, Жанубий Корея Ким Чен Намга суиқасдда КХДРнинг қўли борлиги ҳақида баёнот берган эди.
Мавзуга оид
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026