1939 йилда Собиқ Иттифоқ ва нацистлар Германияси нафақат Польшани ўзаро бўлиб олиш ҳақида келишиб олишган, балки немис томонга Собиқ Иттифоқ нефтини етказиб бериш ҳақида ҳам бир қарорга келишган эди. Бу Ҳитлер томонидан уруш вақтида аввалига Буюк Британияга, сўнгра Собиқ Иттифоқнинг ўзига қарши ишлатилди, деб ёзади Arutz 7. Айни дамда Владимир Путин Эрон билан Сурияни бўлиб олиш ҳақида келишишга уриниб, шунингдек, унга уран етказиб бериб, Сталиннинг энг фалокатли хатосини такрорламоқда, дейилади Марк Лангфаннинг Arutz 7 учун ёзган мақоласида.
“1939 йилнинг 23 августидаги нацистлар ва Собиқ Иттифоқ ўртасидаги даҳшатли пакт ҳақида барчага маълум. Унда Ҳитлер ва Сталин Европага биргаликда ҳужум қилиш ҳамда уни босиб олишга рози бўлишган”, - дейилади мақолада.
Ҳитлернинг Польшага бостириб кириши Буюк Британия ва Франциянинг нацистлар Германиясига уруш эълон қилишига сабаб бўлди. Шу билан бирга, британиялик бош вазир Уинстон Черчилль Собиқ Иттифоққа уруш эълон қилмаган, гарчи у польшаликлар ҳудудига бостириб кирган бўлса-да.
Бироқ Германия ва Собиқ Иттифоқ ўртасидаги 1939 йилги келишувнинг энг муҳим жиҳатларидан бири Польшага бостириб кириш эмас, балки немисларга нефть ва бошқа муҳим табиий ресурсларни етказиб бериш эди. Бу эса Ҳитлернинг аввалига Буюк Британияга, кейин эса Собиқ Иттифоқнинг ўзига қарши ҳам ҳарбий ҳаракатларига қўшимча куч берди, дейилади мақолада.
“Аслида Ҳитлерга 1939 йилдан бошлаб то “Барбаросса” амалиётига қадар етказиб берилган Собиқ Иттифоқ нефти бўлмаганда, унда 1941 йилнинг 22 июнь куни Собиқ Иттифоққа самарали ҳужум қилиш учун ёқилғи бўлмаган бўларди”, - дея ёзади Лангфан.
Собиқ Иттифоқ Ҳитлер қўшинларининг ҳужуми натижасида 4 миллион аскарини йўқотди, 3 миллион киши эса асирликка олинган – буларнинг бари нацистлар Германиясига Сталин томонидан нефть етказиб берилиши туфайли рўй берди, дея таъкидлайди Arutz 7.
Мақолада айтилишича, Сталин ва “ташқи ишлар вазири Риббентроп” тарихдаги энг катта тентаклар бўлишгани катта эҳтимолга яқин. Муаллифнинг фикрича, улар шундай "тентаклар" бўлиб президент "Путин ва унинг ташқи ишлар вазири Сергей Лавров" даврига қадар қолишган.
Сталин Ҳитлерга иккита совға тақдим этган: Польша ва нефтни, дейилади мақолада. Бугун эса Путин Эронга иккита совға бермоқда: Сурия ва уранни, ундан ядро бомбаларини тайёрлаш мумкин.
1939 йилда Собиқ Иттифоқ ва Германия Польшага ҳужум қилишга келишиб олишган бўлса, бугун Путин ҳамда Эрон билан “Сурияга биргаликда ҳужум қилишга келишиб олишди”. Путиннинг фикрича, Эрон Сурияни бўлишга рози. Бироқ ҳудудни бўлиб олиш Теҳрон ўз қисмини назорати остига олмагунга қадар давом этади. Шундан сўнг у Россия президентига тегишли қисмни ҳам олиб қўяди, деб ҳисоблайди муаллиф.








