Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илҳом Алиев ўз турмуш ўртоғини биринчи вице-президент этиб тайинлади
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ўзининг турмуш ўртоғи Меҳрибон Алиевани республиканинг биринчи вице-президенти этиб тайинлади. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Мамлакат конституциясига кўра, давлат раҳбари ўз мажбуриятларини бажара олмай қолган тақдирда президент ваколатлари биринчи вице-президентга ўтади.
Ўтган йилнинг сентябрида Озарбойжонда конституцияга ўзгаришлар киритишга доир референдум бўлиб ўтди. Бошқа ваколатлар билан бир қаторда президент ваколатлари муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилди, вице-президентлар лавозимлари жорий қилинди, давлат раҳбари лавозимига номзодларга нисбатан ёшга доир чекловлар бекор қилинди. Алиева тайинлангунга қадар биринчи вице-президент лавозими бўш бўлган.
Мавзуга оид
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
22:08 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
20:25 / 17.05.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга жўнаб кетди
12:06 / 17.05.2026