Ўзбекистон | 08:43 / 21.02.2017
51236
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев геологлар фаолиятидан норози

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Стратегик муҳим геологик тадқиқотлар ва қаттиқ фойдали қазилмалар конларини ўзлаштиришга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳужжатнинг асосий мазмунини ташкил этади.  

Лойиҳада қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистондаги қимматбаҳо, рангли ва нодир металлар мавжудлиги аниқланган 435та ер ости участкасининг 380таси (87 фоизи) республиканинг минерал-хом ашё базасини ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ истиқболли дастурларига қамраб олинмаган, қаттиқ фойдали қазилма конларининг 120таси (71 фоизи)да қайта ишлаш йўлга қўйилмаган. 

2009 йилдан буён таклиф қилинган 38та истиқболли майдон ва 159та инвестициявий блокдан фақатгина 10та истиқболли майдонда геологик ўрганиш ишлари олиб борилган ва 2та конга хорижий инвестиция жалб қилинган, холос. Ушбу лойиҳалар борасида дастлабки ўрганиш босқичи амалга оширилган, конлар саноат миқёсида ўзлаштирилмаган. 

Лойиҳада хорижий инвестицияларни мазкур соҳага кенг жалб қилиш ҳамда янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш учун қаттиқ фойдали қазилмаларнинг стратегик муҳим турлари, истиқболли участка ва конлар рўйхатини ишлаб чиқиш таъкидланган.

 

Мавзуга оид