Брестдаги комбинат консерва банкаларига солинган пайпоқларни тайёрлади. Ишлаб чиқарувчилар ватан ҳимоячилари кунига 3 минг жуфт пайпоқни банкага «қадоқлашган».
TUT.by нашрининг ёзишича, бундай маҳсулотлар биринчи кунданоқ сотилиб кетган.
Пайпоқ ишлаб чиқарувчиларнинг қайд этишича, герметик қадоқлаш маҳсулот исталган ҳаво шароитида қуруқ сақланишини таъминлайди.

















