Жамият | 14:03 / 23.02.2017
18689
2 дақиқада ўқилади

Бераҳмлик ва унинг оқибати: Тошкентда ўз итини калтаклаган шахс 10 суткага қамалди

Шу йилнинг 2 январь куни Тошкентда истиқомат қилувчи фуқаро Азиз Акбархўжаев ўз кучугини шафқатсизлик билан калтаклади. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бу унинг жониворни калтаклаши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас, деб ёзмоқда Nuz.uz. Ушбу фуқаро икки йил давомида ҳимоясиз жониворга шафқатсизларча муносабатда бўлган ва уни доимо оч қолдириш билан қийнаб келган.

Маълум бўлишича, сон суяги синган немис овчаркаси ёмғир остида бетонга ҳеч қандай соябонсиз боғлаб қўйилган. Уни даволашга бериш борасидаги аҳолининг илтимосларига эса эркак ҳақоратли жавоблар қайтарган ҳамда уни намойишкорона калтаклашда давом этган. Мирзо Улуғбек туман ИИБ  ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими ходимларининг тезкор саъй-ҳаракатлари туфайли кўнгиллилар жониворни олиб кетишди.

“Меҳр ва оқибат” жониворларни ҳимоя қилиш жамияти асосчиси ва “Ўзбекистондаги бошпанасиз ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти” директори Ксения Капирина бошқа кўнгиллилар билан бу ишни судга қадар олиб борди. Натижада итга шафқатсизларча муносабатда бўлган шахс ўн кунга вақтинчалик сақлаш изоляторига ҳукм қилинди.

Маълум қилинишича, ветеринар Владимир Черний итнинг ҳаётини сақлаб қолишга уриниб, бир неча жарроҳлик амалиётларини ўтказган, бироқ жонивор ўлган. У ҳаддан ташқари кўп қийноққа солинган ҳамда жароҳатлар олган.

Мавзуга оид