ФВВ: "Оҳангарон"да ҳамма ёқ тинч!
Турли хорижий оммавий ахборот воситаларида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани «Янги ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қорамоллар орасида оқсил касаллиги тарқалганлиги тўғрисида маълумотлар тарқатилди. Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат ветеринария Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Оққиев бошчилигида бир гуруҳ ветеринария мутахассислари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва «Янги ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамроҳлигида жойига чиққан ҳолда эпизоотик вазиятни ўрганиб чиқишди.
«Янги ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғинида уйма-уй юриш усулида ветеринария мутахассислари томонидан олиб борилган ўрганиш давомида йирик шохли ва майда шохли қорамоллар орасида оқсил касаллиги белгилари аниқланмади. Ўрганилган хонадонларда қорамоллардан лаборатория текширувлари учун намуналар олинди.
Шу ҳудудда истиқомат қилувчи хонадонида қорамоллари бор фуқаролар билан суҳбатлашилганда, қорамолларни оқсил касаллиги билан касалланганлиги ва нобуд бўлганлиги бўйича умуман хабарлари йўқлиги аниқланди.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги давлат ветеринария Бош бошқармаси томонидан 2016 йилда 4,5 млн доза миқдорида оқсил касаллигига қарши эмлама сотиб олинган ва республиканинг буфер ҳудудларидаги барча йирик шохли қорамоллар эмланган.
Ҳозирги кунда республика ҳудудида эпизоотик вазият ўзгаришсиз ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ.
Мавзуга оид
20:33 / 14.10.2024
Ўзбекистон ФВВ кунлар совиши туфайли огоҳлантириш билан чиқди
18:37 / 24.09.2024
Тошкент вилоятида 9 кишининг номига имтиёзли кредит расмийлаштирган МЧЖ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди
10:55 / 22.09.2024
Катта Чимён тоғида адашиб қолган тўрт киши қутқарилди
08:50 / 17.09.2024