Жаҳон | 08:50 / 26.02.2017
10325
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда парламентнинг мухолиф фракцияси етакчиси қўлга олинди

Қирғизистон парламентидаги мухолиф фракция бўлмиш "Ота-Макон" (Ватан) етакчиси Ўмурбек Текебаев 26 февралга ўтар кечаси Истанбулдан Бишкекка учиб келганида, "Манас" аэропорти ҳудудида қўлга олинди. Бу маълумотни "Ота Макон" котибиятидагилар "Интерфакс"га тасдиқлашган.

Манбанинг маълумотига кўра, фракция етакчиси Қирғизистон бош прокуратураси томонидан "MegaCom" алоқа оператори билан боғлиқ жиноий иш доирасида сўроқ қилиш учун 48 соат муддатга қўлга олинган.

Агентлик суҳбатдоши "Манас" аэропортида Текебаев партия аъзолари ва журналистлар билан учрашган. Ҳудуд полиция томонидан ўраб олинганди.

25 февраль куни мамлакат Бош прокуратураси мухолифатчига нисбатан "Коррупция" ва "Фирибгарлик" моддалари бўйича жиноий иш очганди.

Мавзуга оид